Элчи: Ўзбекистонда Озарбайжон бизнес доиралари учун янги имкониятлар очилмоқда
vzglyad.az
Озарбайжон бизнес доираларига Ўзбекистон билан амалий алоқаларни йўлга қўйиш учун янги ва катта имкониятлар очилмоқда.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев «Artel» компанияси маҳсулотларининг Бакуда бўлиб ўтган тақдимоти чоғи шундай деди.
Элчининг сўзларига кўра, бундай тадбирлар тадбиркорлар ўртасида муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлиш билан бирга, Ўзбекистон ва Озарбайжондек икки биродар халқнинг алоқаларини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Ўз навбатида, тадбирда сўзга чиққан Озарбайжон иқтиодиёт вазирининг маслаҳатчиси Масим Мамедов Озарбайжон Ўзбекистоннинг ҳудуддаги муҳим иқтисодий ва савдо ҳамкори эканини таъкидлади ҳамда бу икки мамлакат ўртасидаги алоқалар теран ва ҳар томонлама эканини эслатиб ўтди.
Yenicag.Ru



