Саудия Арабистони Мисрда оламшумул лойиҳани амалга оширади

kahhar_786 - LiveJournal kahhar_786 - LiveJournal

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан учрашувдан сўнг Мисрда катта шаҳар қуриш лойиҳасини эълон қилди, дея хабар беради CNBC телеканали.

Тахминларга кўра, Синай ярим оролининг жанубидаги шаҳар қурилиши 10 миллиард долларга тушади. Ушбу оламшумул лойиҳа президент сайловларига бир ойдан кам вақт қолганида эълон қилингани эътиборли. Сайловларда амалдаги президент ҳам иккинчи муддатга сайланиш учун иштирок этмоқда.
Ўтган йилнинг кузида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Қизил денгиз қирғоғида 25 квадрат километрдан ортиқроқ майдонга NEOM номли инновацион шаҳар қуриш режасини эълон қилган эди.

back to top