Сурияда бир кеча-кундузда 400 дан ортиқ инсон ўз уйига қайтди

© Фото : SANA © Фото : SANA

Ўтган кеча-кундузда суриялик 412 киши ўз уйларига қайтди. Бу ҳақида Сурияда ёвлашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази вакили генерал-майор Юрий Евтушенко маълум қилди.

«Ўтган бир кеча-кундузда 412 суриялик ўз уйларига қайтишди, жумладан, Хамага – 29, Хомсга – 12, Дамашққа – 9, Дайр-аз-Зорга – 362 киши қайтиб келди», деди у. Бу ҳақида РИА-Новости ёзмоқда.
Евтушенконинг таъкидлашича, Суриянинг қатор ҳудудларида вазият таранглигича қолаётганига қарамай, Ёвлашаётган томонларни яраштириш маркази мамлакатда гуманитар вазиятни яхшилаш борасидаги ишларини давом эттирмоқда.
Евтушенконинг маълум қилишича, россиялик ҳарбий шифокорлар бир кеча-кундузда 85 суриялик, жумладан, 35 нафар ёш болага тиббий ёрдам кўрсатганлар. Дайр-аз-Зор вилоятининг Маррат аҳоли яшаш пунктида истиқомат қилаётганларга ичимлик суви етказиб берилган.
Генерал-майорнинг айтишича, қочқинларни ватанига қайтариш бўйича ишлар давом этмоқда.

back to top