Туркия ва Ўзбекистон биргаликда тарихни ўрганишади

Туркия ва Ўзбекистон биргаликда тарихни ўрганишади

Туркиянинг Кастамону университети ва Ўзбекистоннинг Халқаро Амир Темур жамғармаси биргаликда ўқув қўлланмалар тайёрлашди.

Туркиядаги Кастомону университети ва Ўзбекистондаги Халқаро Амир Темур жамғармаси тарих соҳасида ҳамкорлик ва ягона ўқув қўлланмалари яратиш борасида баённома имзоладилар.
Кастомону университети ректоратида ҳужжатни тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди ва унда университет ректори профессор Сайид Ойдин, Халқаро Амир Темур жамғармаси раҳбари профессор Нозим Ҳабибуллаев, ЎзМУ тарих кафедраси мудири Хуршида Юнусова, Амир Темур музейи директори Хуршид Файзиев, Ўзбекистон Миллий университети ходимлари Дилафрўз Қурбонова ва Тўлқин Халитов, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси ходими Санжар Ғуломовлар иштирок этишди.
Ҳужжат профессор Ойдин ва профессор Ҳабибуллаевлар томонидан имзоланди.
Ойдин еттинчи март куни Кастомонуда умумий тарих ва ўқув дастури бўйича семинар бўлиб ўтишини эслатди.
Ҳабибуллаев эса ўқув дастурларини тадқиқ этиш икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашини таъкидлади.
«Ташрифимиздан мақсад шунчаки ишларни ҳамкорликда амалга ошириш эмас, балки икки мамлакатни яқинлаштиришдир. Мақсадларимиздан бири мамлакатларимиз ёшларининг ўзаро ҳамкорлигига ёрдам беришдир. Бу икки халқ бир-бирини яхши тушунади. Ўзбек ОАВлари Туркияга бағишланган материалларга катта ўрин ажратмоқда. Бундан ташқари, ёшлар турк сериалларини севиб томоша қилишади», таъкидлади профессор.

back to top