Юзлаб мусулмонлар черков ичида жон сақламоқда

golosislama.com golosislama.com

Марказий Африка Республикасининг Бангасу шаҳрида юзлаб мусулмонлар бир неча ойдан бери маҳаллий черков ҳудудини тарк этолмаяпти.

“Анти-Балака” номли насроний террорчи гуруҳ 2017 йили май ойида шаҳарни босиб олгач, қариийб 2000 мусулмон черков ҳудудидан бошпана топди. Ҳозирги кунда 1000 нафар мусулмон у ерда кун кечирмоқда. Ён атрофдаги мусулмон қишлоқлари ва масжид ёниб кул бўлган. Бангасу шаҳрининг насоро жамоаси бегуноҳ мусулмонлар ҳаётларини сақлаб қолиш учун ўз жонларини ҳавф ҳатарга қўймоқда.

back to top