Ҳижобли муслима аёллар учун сартарошхоналарда шароит яратилди.
CBC
Канадалик мусулмон қиз Айя Аҳмад ва унинг онаси Жонон таниш ва нотаниш одамлардан ҳижоб борасида: “Сиз рўмолда ухлайсизми?”, “Рўмол ўраган ҳолатда чўмиласизми?”, “Ёзда исиб кетмайсизми?” каби кулгили ва баъзан ғалати саволлар эшитишади.
Она –бола барча қизиқувчиларга муслималар уйларида бошяланг юришини ва ҳаттоки соч турмакларига эътибор қаратишларини тушунтиришади. Канаданинг Онтарио вилоятидаги Лондон шаҳрида жойлашган кўплаб сартарошхона ва гўзаллик салонлари муслима аёл-қизлар учун зарур шарт-шароит яратиб бермоқда. Ҳудудда жойлашган 3 та гўзаллик салони вакиласи Лямис Аммурининг айтишича, “Рўмолдаги аёл ўз ташқи кўриниши билан фаҳрланмайди деган гап нотўғридир”. Унинг салонларида мусулмон аёлларга махсус хоналарда ҳизмат кўрсатилиб у ерга эркак ходимлар ва бошқа мижозлар киритилмайди. Бошқа сартарошхоналарда эса, муслималар келиши учун махсус соатлар белгиланган.
Манба: СВС




