Туркия Сурияда қочоқлар учун янги лагерлар қуради
© Агентство Анадолу
Туркия Қизил Ярим ой жамияти Давлат фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бошқармаси билан биргаликда Сурияда 170 минг кишига мўлжалланган лагерлар қуриш лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда, деб айтди жамият раҳбари Алпер Кучук.
Унинг сўзларига кўра, “зарурат туғилиши билан 170 минг киши сиғдира оладиган 9 та лагерь қурилиши мумкин. Ер-жой танланиб, керакли инфраструктура барпо этилган”. “Ҳозирда “Умид” лагерида 15 минг қочоқ жойлаштирилан. Шу билан бирга “Ёлғиз эмассан” лагери ҳам қочоқлар қабул қилмоқда” деди у.
Манба: Анадолу



