Британияда тўртта масжиднинг ҳимояси кучайтириладиган бўлди

architectsjournal.co.uk architectsjournal.co.uk

Британиялик вазирлар мамлакатдаги қатор масжидларни тарихий аҳамиятига кўра ёки муҳофаза қилинадиган объектлар рўйхатдаги ўрнини кўтариш орқали масжидлар ҳимоясини кучайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Сэр Фредерик Гибберднинг 1970-йилларда барпо этилган Лондон марказидаги масжиди, шунингдек, Лондондаги Регент паркида жойлашган Ислом маданияти маркази, муҳофаза қилинадиган II даражали объектлар рўйхатига киритилди.
Маданият, ахборот воситалари ва спорт ишлари департаменти Лондоннинг Саусфийлдс мавзесида жойлашган, “Т.Ҳ.Мавсон ва ўғиллари” томонидан 1920-йилларда барпо этилган Фазл масжидини ҳам муҳофаза қилинадиган II даражали объектлар рўйхатига қўшди.
Айни пайтда, Ислом тарихида аҳамият касб этган 20-асрдан олдин қурилган иккита масжиднинг ҳимоя чоралари кучайтирилди.
Британияда биринчи марта Лондон яқинидаги Воукинг шаҳрида 1889 йилда қурилган Шоҳ Жаҳон масжидига I даражали муҳофаза қилинадиган объект мақоми берилди.
Ҳозирда Британияда тахминан 1500 та масжид фаолият юритмоқда. Уларнинг 20 фоиздан камроқ қисми айнан масжид сифатида қурилган. Қолганлари турли мақсадларда фойдаланилган бинолар бўлиб, кейинчалик улар масжидга айлантирилган.

back to top