«Олтин силсила» кўрсатуви тез кунларда эфирга узатилади

Madaniyat va ma'rifat telekanali Madaniyat va ma'rifat telekanali

«Маданият ва маърифат» телеканали янги лойиҳани ишга туширмоқда.

Маълумки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда «Олтин силсила» туркумидаги китоблар нашр этилганди. Тўққиз буюк муҳаддиснинг китобларидан ўрин олган Ҳадиси шаърифларга кенг шарҳлар бериладиган янги лойиҳамиз — «Олтин силсила» кўрсатуви тез кунларда эфирга узатилади.

Кўрсатувни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари, «Ҳилол-нашр» мажумасининг раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ олиб борадилар.

 

Манба Madaniyat va ma'rifat telekanali

 

back to top