Исроил Қуддусдаги черковлар мулкини ўзлаштириб олмоқчи
Исроил солиқ баҳона бутун Қуддусни назорат қилмоқчи.
Исроил истило қилинган Шарқий Қуддусдаги черковларни мисли кўрилмаган даражада катта мулк солиқлари солиш орқали назорат қилишга уринмоқда.
«Анадолу» агентлигига Қуддусни ва муқаддас жойларни қўллаш бўйича исломий-насроний комиссия бош котиби Ханна Иссанинг маълум қилишича, Исроил черковларнинг мулкига 191 миллион доллар солиқ солиш орқали уларни ўзлаштириш пайида. Бу солиқни черковлар тўлай олмаслигини Тел-Авив яхши билади. Бош котиб Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги мулклар текширилганда, уларнинг 29 фоизи мусулмон жамғармаларига, 28 фоизи эса насронийларга тегишли экани аниқланганини айтди. Черковлар тасарруфига ерлар, дўконлар, мактаблар, касалхоналар ва меҳмонхоналар киради, деди Исса.
Унинг сўзларига кўра, Қуддусдаги Худонинг Тобути номи билан машҳур Исонинг тирилиши эҳроми диний жамоат мулкларига Исроил томонидан солиқ солинишига қаршилик рамзи ўлароқ ёпиб қўйилди.
Эҳромнинг ёпилиши насронийлар учун ҳалокат дегани, таъкидлади Исса. Бош котибнинг сўзларига кўра, агар Исроил Қуддусдаги диний жамоатлар мулкига солиқ солиш фикридан қайтса, бу шаҳар аҳолисининг Исроил истилосига қарши курашдаги муваффақияти бўлади.
Иссанинг таъкидлашича, Исроил ўзича «яҳудийлар шаҳри» деб ҳисоблайдиган Қуддусни солиқ солиш йўли билан назорат қилмоқчи. Унинг сўзларига кўра, Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши натижасидир.
Бош котиб, шунингдек, араб ва мусулмон давлатларини Қуддусни сақлаб қолиш учун ягона стратегия ва режа ишлаб чиқишга чақирди.



