Ҳушёр саудиялик 15 яшар қизни қутқариб қолди
islamnews.ru
Саудия Арабистонида бир фуқаронинг ҳушёрлиги ва тезкорлиги туфайли даҳшатли жиноятнинг олди олинди.
Талол Саъд аш-Шароний жамоат кутубхонаси эшиги тагида ёмғирда ивиб турган ўсмир қизга кўзи тушади. Қиз дарслари тугагач ота-онасини кутиб тургани аён эди. Бирдан унинг олдига қора автомобиль келиб тўхтади, ичидан бир эркак тушди – у 15 яшар қизга нимадир деб ишонтирди ва уни машинага ўтиришга кўндирди. Талол дарров бир ёмонликни пайқади. «Бунинг нимасидир ғалати деб ўйладим», дейди у.
У ўз машинасида ўша нотаниш уловнинг изидан тушди ва видеорегистраторини ҳам ёқиб қўйди. Олдинда кетаётган қора автомобиль ичида кураш бораётгани ва қизалоқ ёрдам сўраб бақираётгани аён эди.
Шунда саудиялик полицияга қўнғироқ қилди ва унинг ёрдамида йўл-патрул хизмати ходимлари қиз ўғрисини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлдилар. Жиноятчи қочишга уринди, аммо уни қўлга олдилар. Яхшики, қизга ҳеч зарар етмади. Ҳушёр саудияликка эса шаҳар полицияси номидан миннатдорлик ёрлиғи топширилди.



