БАА ва Саудия Арабистонини ўзаро боғловчи темир йўл қурилади
EADaily
2021 йилнинг охиригача Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатни Саудия Арабистони билан боғловчи темир йўлни қуриб битказади. Бу ҳақида БАА транспорт вазирлиги вакилларига таяниб Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Аввалги режа, яъни Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига (ФКАДҲК) аъзо мамлакатларни ўзаро боғловчи 2100 км узунликдаги темир йўл қуриш режаси нефть нархининг тушиб кетиши ва ўтган йилнинг июнида рўй берган Қатар инқирози туфайли номаълум муддатга кечиктирилган эди.
БАА ҳукумати 2016 йилдаёқ бу лойиҳа бўйича ишларни тўхтатган, ФКАДҲКнинг бошқа аъзоси – Уммон эса ички темир йўлларни ривожлантиришга эътибор қаратишини эълон қилганди.



