Жакартада АСЕАН миқёсида Қуръони Карим мусобақаси ўтказилади
Индонезия пойтахти Жакартада мамлакат президенти Гоку Видодо ҳомийлигида 19-22 март кунлари Қуръони Карим қироати ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўйича Шаҳзода Султон ибн Абдулазиз Ал Сауд мусобақаси ўтказилади.
Саудия Арабистонининг Menafn ахборот агентлиги хабарига кўра, ўнинчи Қуръон мусобақаси Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Уюшмаси – АСЕАН даражасида ўтказилади.
Халқаро мусобақада 25 мамлакатдан, хусусан АСЕАН ва Тинч океани давлатларидан келган вакиллар ўзаро беллашадилар.
Мазкур мусобақа Саудиянинг Исломий масалалар бўйича вазирлиги, Шаҳзода Султон жамғармаси ва Индонезия ҳукумати номидан Минтақавий масалалар бўйича вазирлик ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.



