Сеулда мусулмонлар учун кўпроқ намозхона қурилади

Сеулда мусулмонлар учун кўпроқ намозхона қурилади

Жанубий Кореяга келаётган мусулмон сайёҳлар кўпайиб бораётгани учун пойтахт Сеул шаҳри ҳокимияти кўпроқ намозхона қуришга қарор қилди.

Сеул шаҳар маъмурияти жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларидан кўпроқ сайёҳларни жалб этиш мақсадида туристлар кўп борадиган машҳур жойларга яна учта намозхона қуришни режалаган.
Бунинг учун пойтахт маъмурияти 200 миллион вон ($190.000) маблағ ажратган.
Кореятаймс нашри хабарига кўра, янги учта намозхона шу йил май ойида фойлаланишга топширилади.
Жанубий Корея Туризм ташкилоти маълумотига кўра, 2015 йилда жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларидан Кореяга келган мусулмон сайёҳлар сони қарийиб 741 минг кишини ташкил қилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич қарийб 30 фоизга ошиб 986 минг кишини ташкил қилган.
Нашрга кўра, мусулмон туристлар сони кўпайиб бораётганига қарамай, ҳозирда Жанубий Корея бўйича атиги 78та намозхона фаолият юритмоқда.

back to top