Мусулмон аёли ва фарзанди учун курашмоқда
islamnews.ru
Америка Қўшма Штатларида мусулмон эркак ўз ҳуқуқлари учун давлат билан судлашмоқда. Уни оиласи билан мажбуран 5 ойга ажратиб қўйишди.
Америка-Ислом алоқалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаси (CAIR) ҳуқуқшунослари Мичиган штати фуқароси Камрон Мажид номидан ариза топширишган. Мамлакатда яшаш ҳуқуқи бўлишига қарамай, Камрон АҚШга киритилмаяпти. У иш билан Покистонга кетган эди, аммо орқага қайтишда авиариейсга чиқарилмади, уни номаълум сабабларга кўра АҚШ хавфсизлик хизматининг «қора рўйхати»га тиркаб қўйишган эди. Бу ҳақида IslamNews сайти WXYZ ресурсига таяниб хабар бермоқда.
Натижада Камрон 5 ойдан бери оиласини кўрмаётгани етмаётгандек, ишидан ҳам айрилди. Қолаверса, ўтган ойларда АҚш ҳудудида ҳужжатларини тартибга солиш бўйича ишларни амалга ошира олмагани учун яшаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Камрон ҳамон Покистонда ва АҚШга, оиласи бағрига қайта олмаяпти.
«Биз даъвогар ўз оиласи билан бирлашиши учун курашамиз», деди CAIR нинг суд жараёнлари бўйича директори Лена Масрий



