Туркиялик депутат: Турк давлатлари кенгашини ташкил қилиш керак!
Туркия ҳамжиҳатликка интилмоқда ва Европа Иттифоқига ўхшаб Турк давлатлари кенгашини ташкил этиш фурсати етди.
Туркия терроризмни қўллаётган давлатларга қарши бир ўзи курашмоқда, деди журналистларга Туркий тилда гаплашувчи мамлакатлар парламентлари ассамблеяси (ТуркПА) бош котиби ва Туркия парламенти депутати Ноил Чалабий. Унинг сўзларига кўра, туркий тилда гаплашувчи давлатлар бирлашмоқлари ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқлари лозим.
Депутат, шунингдек, Суриянинг Африн вилоятида ўтказилган «Зайтун новдаси» ҳарбий амалиётини ҳам шарҳлади.
Туркияни бу курашда ёлғиз қолдиришга уринмоқдалар, деди Чалабий.
Депутатнинг сўзлари кўра, Туркия бирлашиш сари интилмоқда ва худди Европа Иттифоқи каби Турк давлатлари иттифоқини тузиш фурсати етди.
«Агар шундай бир тузилма бўлганда эди, Туркия курашда бу қадар яккаланиб қолмасди», деди Чалабий.
Бош котиб туркий тилда гаплашувчи давлатлар парламентларига мурожаат қилди. «Ёлғиз ўзи террорчилар ва уларнинг гумашталарига қарши кураш олиб бораётган Туркияга худди мустақиллик учун бўлган уруш давридагидек бутун дунё қаршилик қилмоқда. Мақсадимиз туркий мамлакатлар парламентлари аро алоқаларни яхшилашдир», таъкидлади Чалабий.



