Туркияда масжидларни зилзиладан ҳимоялаш чоралари кўрилмоқда
islam-today.ru
Туркияда тарихий ва маданий аҳамият касб этган 170 дан ортиқ биноларнинг пойдеворини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди.
Islam-today нашри хабарига кўра, бундан кўзланган мақсад қадимий объектларни зилзилалардан ҳимоя қилишдан иборат.
Византия меъморлари санъатининг нодир намунаси, шунингдек, Туркиядаги асосий тарихий объектлардан бири саналган Истанбул шаҳридаги Ая София масжиди пойдеворини мустаҳкамлаш ҳам давлат дастурига киритилган.
Истанбул шаҳрининг Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Жўшқин Йилмазга кўра, шаҳардаги қарийиб 40 мингта тарихий ёдгорлик давлат муҳофазасига олинган бўлиб улар ҳам мунтазам равишда таъмирлаб турилади.



