Брунейда $ 7.5 миллионга иккита янги масжид қурилади

thescoop.co thescoop.co

Брунейнинг Дин ишлари бўйича вазири мамлакатнинг қонун чиқарувчи кенгаши аъзоларига етти ярим миллион АҚШ долларига иккита янги масжид қурилишини маълум қилди.

15 март кунги йиғилишда вазир Дато Падука Усмон янги масжидлар учун маблағ Масжид қуриш жамғармаси ҳисобидан ажратилишини айтди. Вазирга кўра, лойиҳа қиймати 3,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган биринчи масжид қурилиши жорий йил июн ойига қадар тугатилиши режаланган.
Дато Падука Усмон аллақачон тендер эълон қилинган иккинчи масжиднинг қурилиш ишлари яқин кунларда бошланишини айтди.
Дин ишлари бўйича вазирлик келаси беш йил ичида Бурундида яна бир нечта янги масжид қуриш режаланганини сўзига қўшимча қилди.
Вазирга кўра, ҳозирда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига аҳолидан ҳар ойда 300 минг АҚШ доллари миқдорида эҳсон пули келиб тушмоқда.
Thescoop нашрига кўра, жамғармага пул берадиган саҳоватпеша фуқаролар сони ҳам мунтазам кўпаймоқда. Шу боис 2018 – 2023 йилларда Масжид қуриш жамғармаси ҳисобига 18 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилиши таҳмин қилинмоқда.

back to top