Туркия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига кўмак беради

© Агентство Анадолу © Агентство Анадолу

TIKA Ўзбекистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқчи.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича дастурни амалга оширади.
Жумладан, TIKA йўналиши бўйича икки босқичдан иборат уч кунлик курслар ташкил этилди. Курсларнинг биринчи босқичи тингловчиларига сертификатлар топширилди. Айни дамда иккинчи босқич ҳам бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова, TIKA вице-президенти Меҳмет Сурай Эр ва агентликнинг Ўзбекистондаги дастурлар координатори Али Эҳсон Чоғлар иштирок этдилар.
“TIKA қардош Ўзбекистонда кўплаб лойиҳаларни амалга оширади ва ўз фаолияти доирасида соғлиқни сақлаш масалаларига катта эътибор беради”, деди агентликнинг вице-президенти.
Унинг сўзларига кўра, TIKA Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган яна 10 та дастурни амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига уч йил давомида 150 та тез ёрдам машиналари етказиб бериш режалаштирилган. TIKA соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурлари сонини янада оширади», деди Эр.

back to top