БМТ: Фаластинликларга $30 млн ёрдам ажратилади
http://arabmir.net
14 март куни БМТ Бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (БЯШФҚЁ)га $30 млн ажратилиши ҳақида айтди.
«Фавқулодда вазиятларга реакция билдириш Марказий жамғармасидан фаластинлик қочқинларга ёрдам мақсадида $30 млн ажратилади», деди Дюжаррик.
Ажратилган маблағнинг ярми, яъни $15 млн айни дамда озиқ-овқат ва зарур нарсаларга муҳтож 2,5 аҳолига ёрдам етказиб беришда кузатилаётган узилишларни барҳам топтиришга йўналтирилади.
«Донорлар дарҳол фаоллашиб, истило қилинган Фаластин ҳудудларига инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатишлари керак», деди БМТ Бош котибининг матбуот котиби.
Middleeastmonitor



