Саудия Арабистони ва БААнинг пуллари «ливияликлар ва яманликларни ўлдирмоқда»
arabmir.net
Ливия катта муфтийси шайх Ал-Содиқ ал-Ғарёний Саудия Арабистони ва Бирлашган араб амирликларини араб дунёсидаги барқарорликка таҳдид солувчи кучларни қўллашда ва ливияликлар ҳамда яманликларнинг қотилларини молиялаштиришда айблади.
Миллий газетада эълон қилинган мақолада Ал-Ғарёний БАА ва Саудиянинг «ифлос пуллари» ливияликлар ва яманликларни ўлдариётганини айтган.
«БАА ва Саудия Арабистони етакчилари АҚШ, Франция ва Буюк Британиядаги қурол ишлаб чиқарувчиларнинг банк ҳисоб рақамларини пулга тўлдирмоқдалар, – дея тахмин қилади муфтий. – Уларнинг пуллари ҳамиша мусулмонларга қарши фитналар ва режаларда ишлатилади».
Бомбалар ва ўқлардан омон қолган ливияликлар эса очлик ҳамда касалликдан қирилиб кетмоқда, дея қўшимча қилди муфтий.
Middleeastmonitor



