Қозоғистонда XIV Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форумини қабул қилади
24.kz
«Остона» халқаро молиявий форуми ва Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми XIV Бутунжаҳон Ислом форуми йиғилишини 2018 йил 4 июнь куни Остонада ўтказиш ҳақида келишув имзоладилар, дея хабар бермоқда Kazpravda.kz
«Бутунжаҳон Ислом иқтисодий форуми 2006 йилда Малайзия кўмаги билан ташкил этилган. БИИФ Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Европа давлатлари ишбилармон доиралари билан асосий мулоқот майдони саналади. Шунингдек, исломий молиялаштириш воситаларини ишга солган ҳолда тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятига янги имкониятлар яратиш ҳам ташкилотнинг асосий вазифаларидандир», деб хабар беради «Остона» халқаро молиявий форуми матбуот хизмати.
Қайд этилишича, исломий молиялаштиришнинг жаҳон бозоридаги улуши 2 трлн АҚШ долларини ташкил этади. Исломий молиялаш Қозоғистон Республикасига ташқи инвестицияларнинг потенциал манбаи ва «Остона» халқаро молиявий форумининг бешта асосий приоритетларидан бири
саналади.
Тадбирда бутун дунёдан мингдан ортиқ олий даражадаги меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Kazpravda.kz



