Ҳукумат террорчининг эсини киритиш учун масжиддан ёрдам сўради
islam-today.ru
Янги Зеландия ҳукумати ИШИД ғоялари билан заҳарланиб, теракт қилмоқчи бўлган 18 яшар йигитни тўғри йўлга қайтариш учун масжид ходимларидан ёрдам сўради.
Хабарларда айтилишича, номи ошкор этилмаётган мусулмон йигит одамлар устига автомобилини ҳайдаб, то полиция уни отиб ташлагунча имкон қадар кўпроқ инсонни босиб-янчиб ўтишни режалаштирган. Йигитнинг аҳди жиддийлигини онасига ёзиб қолдирган видо мактубидан ҳам билиш мумкин. Яхшики, унинг режаларидан полиция ўз вақтида хабар топди. Натижада у судга тортилди ва мажбурий реаблитацияга ҳукм қилинди. Ҳозир мақсади амалга ошмаган йигит полиция ва руҳшунослар назорати остида махсус ҳудудда яшаяпти. Унинг руҳий-маънавий реаблитацияси учун судья маҳаллий мусулмон уламоларини жалб этишга қарор қилди, улар, ўз навбатида, таклифни жон деб қабул қилдилар. Йигитнинг адвокати бу хатти-ҳаракатлар яхши самара бериб, у тўғри йўлга қайтаётгани ҳақида маълум қилган.
Islam-today



