Смартфонлар одамларнинг ақлини пасайтирмоқда – нега?
Мобил воситалардан мунтазам фойдаланиш ақлий фаолиятни пасайтиради ва инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, деб ёзади Business insider журнали.
Нашрга интервью берган эндокринолог шифокорнинг айтишича, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардан келаётган билдиришлар инсон руҳиятига ғоят салбий таъсир кўрсатади. Смартфонларнинг тинмай овоз чиқариб янги хабар келагни ҳақида огоҳлантириб туриши инсонни доимий стресс ҳолатига туширади, бунда кортизол гормони кўп ишлаб чиқарилади. Ушбу модданинг меъёрдан ортиб кетиши эса бош мия пўстлоғининг олд қисмида бузилишларга олиб келади. Маълумки, миянинг бу ҳудуди фикрлаш жараёнида муҳим вазифаларини бажаради. Шу сабабли мутахассислар гаджетлардан имкон қадар узоқроқ бўлишга чақирмоқдалар.



