Британия масжидлари ҳақидаги илк китоб дунё юзини кўрди

Британиядаги 1500 дан ортиқ ажойиб меъморчилик услубларида бунёд этилган масжидларнинг фотосуратлари жамланган китоб илк бор нашр этилди.

Китоб муаллифи Шаҳид Салим Хакней, шарқий Лондон ва Шотландиянинг Абердин шаҳаридаги масжидлар меъморидир.
Барча эски ва янги масжидларнинг гўзал фотосуратлари жамламасидан иборат бўлган мазкур китобга “Британия Масжидлари” деб ном берилган.
Dailymail нашрига кўра, Британиядаги биринчи масжид 1889 йилда Ливерпул шаҳрида рўйхатга олинган.
Мазкур масжид мусулмон мигрантлар томонидан эмас балки, Ислом динини қабул қилган маҳаллий адвокат Абдулла Уиллиам Квиллиам бошчилигидаги 20 нафар инглиз томонидан қурилган.

 

 

back to top