Буюк Британия масжидларни тарихий обидалар қаторига қўшди
Британия ҳукумати икки масжидни Лондоннинг тарихий ва меъморий мерослари миллий рўйхатига киритди.
Махсус рўйхатга Лондоннинг Марказий масжиди ва Соутфилдсдаги «Фазл» масжиди кирди. Лондон марказий масжидининг қурилиши 1940 йилда бошлангани ва унинг учун жой Уиинстон Чурчилл ҳукумати томонидан таклиф қилинганлигини таъкидлаш жоиз. Демак, бундан буён ушбу масжидлар ҳукуматнинг ҳимояси остида бўлади. Буюк Британия ҳукумати мамлакатдаги бошқа тарихий масжидларни ҳам муҳофаза қилиш масъулиятини зиммасига олганини таъкидлади.
Islam-today.



