«Сунний маданият маркази» аъзоларининг Самарқанд ва Бухородаги зиёратлари
15 март куни Ҳиндистоннинг Керала штатида жойлашган «Сунний маданият маркази» раҳбари доктор Мухаммад Абдулҳаким Азҳарий бошчилигида бир гуруҳ зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди ва маҳаллий йўналиш бўйича Самарқандга учиб кетдилар.

Меҳмонларни Самарқанд вилоятининг бош имом хатиби Зайниддин домла кутиб олдилар.


Мехмонлар зиёратларини биринчи навбатда Имом Буҳорий мажмуасидан бошладилар. Мехмонларни мажмуа билан Зайниддин домла таништириб бордилар. Зайниддин домла айни дамда Имом Бухорий масжидининг имоми ҳам ҳисобланадилар. У киши меҳмонларга Имом Буҳорийнинг ҳаётлари ҳақида сўзлаб, ушбу мажмуада бўлаётган қурилиш ва ўзгаришлар, ҳусусан ҳозирда қурилаётган Калом ва Ҳадис илми бўйича қурилаётган бинолар билар таништирдилар.





Имом Бухорий мажмуаси зиёратидан сўнг, мехмонлар Шохи Зинда мажмуасидаги Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабрларини зиёрат қилдилар. Ушбу мажмуада Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ҳақларига ҳам дуолар қилинди.
Ундан сўнг меҳмонлар қатор зиёратларни қилдилар. Хусусан муҳаддис олим Дайламий хазратлари, имом Мотурудий роҳматуллоҳу алайҳини, Амир Темур хазратларини, Хўжа Аҳрор Валий хазратларини, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёратида бўлдилар. Айниқса Регистон майдони, Учта улкан мадрасадан таркиб топган мажмуа мехмонларда улкан таассуротлар қолдирганини билдирдилар.




Меҳмонлар 16 март куни Самарқанд сафаридан сўнг Бухоро шаҳрига йўл олдилар. Бухоро шаҳрида ҳам меҳмонларни вилоят бош имом хатиби Мансуржон Нуруллаев бошчилигидаги мезбонлар чиройли тарзда кутиб олдилар. Меҳмонлар меҳмонхоналарга жойлашиб олганларидан сўнг Жума намозини адо қилиш учун «Чор Бакр» масжидига бордилар.

У ерда ҳам масжид бош имоми Азизҳўжа домла бошчилигидаги мезбонлар меҳмонларни кутиб олдилар.



Жума мавъизасидан сўнг Азизҳўжа домла сўзни меҳмонларга бердилар. Шайх Абдулҳаким Азҳарий жаноблари Ўзбекистоннинг қанчалик тарихи буюк эканлигини, бу ерда кўрганлари улкан таассуротлар қолдирганини айтиб ўтди. Сўнг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Содиқ хазратларини эслаб, у кишининг ўзлари билан биродарлик ришталари мустаҳкам бўлганлиги ҳақида гапириб ўтиб, бундан кейин ҳам ушбу биродарликни давом эттириб, ўзбек ва ҳинд мусулмонлари ўртасида мусулмонлик алоқалари мустаҳкамлаш нийятида еканлиги билдирдилар. Сўзининг охирида Юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлардан ҳурсанд эканлини айтдилар ва бу билан ўзбек мусулмонларини табрикладилар.


Меҳмонлар «Чор Бакр» масжидида Жума намозини ўқиб бўлганларидан кейин, меҳмонлардан бири масжид аҳлига нашид айтиб берди. Жума намозидан сўнг қилинган қори йигитнинг тиловатидан таъсирланганликларини билдирдилар.

Сўнг Азизхўжа домла меҳмонларни «Чор Бакр» мажмуаси билан таништирдилар, у ер ҳақида маълумотлар бердилар.Улардан бири, Бухорода мўътазилий оқимининг хуружидан сақлаб қолишда кўп хизматлар қилган имом Жўйборий ҳақларида маълумотлар бердилар. Сўнг меҳмонларга «Чор Бакр» даги фақат мураттаб қорилар, Қуръони каримни бир кунда хатим қилувчи қорилар дафн қилинадиган қабристон ҳақида маълумот бердилар. Қабристон юзлар қориларнинг қабрлари борлиги меҳмонларда жуда кўп таассуротлар қолдирганини билдириб ўтдилар.




Меҳмонлар «Чор Бакр» мажмуасини зиёрат қилиб бўлганларидан сўнг имом Абдухолиқ Ғиждивоний хазратларининг қабрларини зиёрати қилдилар.




Сўнг Абу Али ибн Сино таваллуд топган Афшона қишлоғига йўл олдилар. Қишлоқнинг Афшона номли тиббиёт коллежи ёнида жойлашган музейда бўлиб, у ердаги Абу Али ибн Сино даврига оид манбаалар, тиб қонунлари, ўша даврда қўлланилган тиббий анжомлар томоша қилдилар.



Сўнг Афшона номли тиббиёт коллежининг ўқув жараёнлари ва шароитлари билан танишдилар.



Ундан сўнг эса Баҳоуддин Нақшбандий хазратларининг қабрларини зиёрат қилдилар. У ерда меҳмонларни Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдархон домла Йўлдошев кутиб олдилар. Нақшбандий хазратларининг зиёратлари давомида Ҳайдархон домла Мир Араб олий мадрасаси ҳақида ҳам маълумотлар бердилар.





Шу билан меҳмонларнинг Бухоро ва Самарқанддаги зиёратлари ниҳоясига етди. Меҳмонларнинг кейинги зиёратлари Тошкент шаҳрида бўлади.



