Москвадаги Қуръон мусобақасига БАА ташкилоти ҳомийлик қилади
Дубайнинг Муқаддас Қуръон халқаро мукофоти (DIHQA) ташкилоти “Зайид йили” нишонланадиган йил тадбирлари доирасида Москва Халқаро Қуръон мусобақасига 500.000 дирҳам ($ 136.000) маблағ ажартди.
Бирлашган Араб Амирлигининг Ал Амроз минтақасида жойлашган ташкилот бош қароргоҳида имзоланган келишувга мувоқиф DIHQA 19-Москва Халқаро Қуръон мусобақасининг барча ҳаражатларини ўз ҳисобидан қоплайди.
Khaleejtimes нашрига кўра, бу йил Москвада ўтказиладиган Қуръон мусобақаси “Зайид Ал Ҳайр” деб номланган.
Россия Муфтийлар кенгаши раиси ўринбосари Др.Рушан Аббасов ҳар йили октябр ойида ўтказиладиган Москва халқаро Қуръон мусобақаси Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Москва ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланишини айтди.
Аббасов мусобақадан ташқари Қуръони Карим қўлёзмалари, диний китоблар ва Исломий кийим-кечаклар кўргазмалари ҳам ўтказилишини сўзига қўшимча қилди.



