БАА: Байт Ал Хайр жамияти Рамазон хайриясига 90 миллион дирҳам сарфламоқчи
Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида фаолият юритаётган Байт Ал Ҳайр жамияти 2018 йилги Рамзон кампаниясини 19 март куни бошланишини эълон қилди. Ташкилот 90 миллион дирҳам ($ 24.5 миллион) маблағ сарфланиши кутилаётган бу йилги ҳайрия лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 25 минг муҳтож оилага ёрдам кўрсатишни режалаган.
Буни Байт Ал Ҳайр жамияти вакиллари 18 март куни Дубайда ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.
“Ҳайрия ишлари орасида 3537та муҳтож оилага, 15 минг талабага, 533 нафар бевага, 470 нафар қарияларга ҳамда фавқулодда оғир вазиятга тушиб қолган бошқа одамларга ҳар ойда нақд пул кўринишида ёрдам кўрсатилади”, - дея баён қилди Байт Ал Ҳайр жамияти Бош директори Абдин Тоҳир Ал Авадҳи.
Gulfnews нашри хабарига кўра, жамият 2017 йилги Рамазон ҳайрия кампанияси давомида 1800дан зиёд етимларга, бевалар, ҳаста одамлар, қариялар ва бошқа мухтож фуқароларга 83 ярим миллион дирҳамдан ($ 23 миллион) кўпроқ маблағни ҳайрия ишларига сарфлаган.



