Анқарада дипломатлар учун исломий осори-атиқалар кўргазмаси
Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Санъат галлереяси ва кимошди савдоси уйи, элчилар ва бошқа дипломатик миссиялар бошлиқлари иштирок этадиган, “Тамаддунларимиз изидан” деб номланган кўргазманинг очилишига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Hurriyetdailynews нашри хабарига кўра, қизиқиш жуда юқори бўлгани боис 20 март куни бўлиб ўтиши режаланган кўргазманинг муддати бир ойга узайтирилган.
Нашрнинг маълум қилишича, кўргазмада Туркия маданий ҳаётида илк бор намойиш қилинадиган Ислом дини билан боғлиқ турли санъат асарлари бор.
Улар орасида Усмонлилар давлати султонлари бениҳоя хуш кўрган қадимги ва ҳозирги хаттотлик асарлари, саралаб олинган муқаддас қадамжолар, хаттотлар кўчирган Қурони Карим китоблари, миниатура санъат асарлари, кафеллар, мармарлар, тасбеҳлар ва бошқа ашёлар бор.
Нозик ва нафис санъат асарларидан ташкил топган бундай кўргазма Анқара шаҳрида илк бор уюштирилмоқда.
Кўргазманинг диққатга сазовор ашёларидан яна бири 410 х 235 сантиметр ўлчамдаги улкан санъат асаридир. Унда хаттот Левент Карадуман бутун Қуръони Каримни Ғуборий ёзуви услубида ёзган.
Бу турк хаттотлик санъатининг биринчи ва ягона намунаси ҳисобланади.



