Сайф ул-Ислом Ливия президенти лавозимига даъвогар бўлиши эълон қилинди
Ливияни 42 йил бошқарган марҳум президент Муаммар Каддафининг ўғли Сайф ул-Ислом мамлакат президенти лавозими учун ўтказиладиган сайловда ўз номзодини қўяди. Буни 19 март куни Тунисда уюштирилган матбуот анжуманида Сайф ул-Исломнинг вакили маълум қилди.
Ливия халқ жабҳасининг расмий вакили Айман Абу Расга кўра, Сайф ул-Ислом ҳамма ливияликларга хизмат қиладиган қайта-қуриш ва “ислоҳот”лар дастурини амалга оширишни режалаган.
2011 йилда отаси Муаммар Каддафининг ҳокимиятдан аҳдарилиши ва қатл этилишига сабаб бўлган НАТО қўллаб-қувватлаган исёнлар пайтида инсониятга қарши жиноят содир этгани иддао қилинган Сайф ул-Ислом 2015 йилда пойтахт Триполидаги суд томонидан сиртдан олий жазога ҳукм қилинган.
Пойтахт яқинидаги Зинтан шаҳрида Сайф ул-Исломни қўлга олган исёнчи гуруҳлар уни ҳукумат қўлига топширишдан бош тортган.
Ливиядаги парламент амнистия эълон қилганидан сўнг Сайф ул-Ислом 2017 йил июн ойида қўйиб юборилган.
Ҳозирда унинг қаерда экани маълум эмас. Бироқ Абу Рас Сайф ул-Ислом Каддафи озодликда юргани ва Ливия ҳудудида эканини билдирди.



