Ҳиндистон мусулмонлари мадрасалар ислоҳ қилинишини олқишлади

Ҳиндистондаги мусулмон гуруҳлар федерал ҳукуматнинг мадрасаларда Ислом динига алоқадор фанлардан ташқари бошқа фанлар ҳам ўқитилиши назарда тутилган ислоҳотлар режасини олқишлади.

Ucanews нашри хабарига кўра, Ҳиндистонда болалар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Миллий комиссия ҳукуматга “Билим олиш ҳуқуқи” ҳақидаги қонунга мувофиқ шаҳар ва қишлоқларда фаолият юритаётган 40 мингдан зиёд мадрасада таҳсил олаётган 3 ярим миллион болаларга физика, тарих, математика, хорижий тиллар каби замонавий фанларни мажбуран ўқитилиши кераклигини тавсия қилган.
Ҳиндистонлик уламолар фикрича, Қуръони Каримни тўғри ўқиш, ёд олиш, суннатни ўрганиш ҳамда фиқҳ илмини эгаллашнинг ўзи ҳозирги замон учун етарли эмас.
Нашрга кўра, 2011 йилда ўтказилган сўров натижалари Ҳиндистондаги мусулмонларнинг 47 фоизи расман маълумотга эга эмаслигини, ҳиндларнинг 34,6 фоизи мактабларда ўқимаганини кўрсатган
1 миллиард 200 миллион аҳолига эга Ҳиндистонда 172 миллион мусулмон, 29 миллион насронийлар бор. Қолган 966 миллиони бутпарастлар ва бошқа дин вакилларидир.

back to top