Мавритания президенти мўътадил Исломни ёйишда “Ал-Азҳар”ни олқишлади

Мавритания президенти Муҳаммад улд Абдулазиз эктремист қарашлар тарқалган бир пайтда Мисрнинг Ал-Азҳар университетини мўътадил Исломни дунёга ёйишдаги ролини юқори баҳолади.

Муҳаммад улд Абдулазиз Ал-Азҳар шайхи, аллома Аҳмад ал-Тоййибни 19 март куни президентлик саройида қабул қилди. Мулоқот чоғида президент ўз мамлакатидаги ташкилот билан Ал-Азҳар ўртасида қўшма илмий қўмита ташкил этиш ва унга Мавританиянинг Исломий масалалар ва маориф вазири Аҳмад улд Аҳл Довуд бошчилик қилиши ҳақидаги Миср ташкилоти илгари сурган таклифни олқишлади.
Аҳмад улд Аҳл Довуд билан сўзлашуви чоғида аллома Аҳмад ал-Тоййиб Ал-Азҳар университети мавританиялик бир неча талабани грант асосида ўқишга таклиф қилишга тайёр эканини билдирди.
Мавритания Бош вазири Яҳё улд Ҳадемин ҳам Ал-Азҳар шайхи Аҳмад ал-Тоййиб билан учрашди. Egypttoday нашрига кўра, мулоқот чоғида Ислом динига алоқадор масалалар муҳокама қилинган.

back to top