Британия: Исломий марказ оғир хасталарга молиявий ёрдам кўрсатди
Британиянинг Хаверинг шаҳридаги Исломий маданият маркази вакиллари оғир хасталиклар шифохонасида даволанаётган беморлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш учун 2 ярим минг фунт стерлинг пул тўплади.
Марказ раиси Тариқ Лоун ва уч нафар марказ вакили Авлиё Францис шифохонасига 2 ярим минг фунт стерлинг ёзилган чекни топширди.
Жорий йил февралида Британия бўйлаб “Масжидимизга ташриф буюринг” номли тадбирлар ўтказилган эди.
Theenquirer нашри хабарига кўра, Хаверинг шаҳридаги Исломий маданият маркази 2 ярим минг фунт стерлингни ана шу тадбир давомида тўплаган.



