ИШИДга қўшилмоқчи бўлган исроиллик озодликдан маҳрум қилинди
Исроилнинг Хайфа шаҳридаги суд 22 март куни араб миллитига мансуб 24 яшар Исроил фуқароси Муҳаммад ибн Аҳмад Аъзамни Исломий Давлат (ИШИД) жиҳодчи гуруҳига қўшилмоқчи бўлганликда айбдор деб топиб 28 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Галлилей шаҳридан бўлган Аъзам ўзига қўйилган икки айбловни, яъни, хориж агенти билан мулоқотда бўлгани ва террорчи ташкилота қўшилишга уринганини тан олган.
Timesofisrael нашрига кўра, ИШИД аъзолари орасида исроил фуқаролари бошқа давлат фуқароларига нисбатан кам. Исроил хавфсизлик агентлиги Шин Бет исроилликларнинг ИШИД жанггарилари сафига қўшилишини мамлакат хавфсизлигига жиддий тахдид сифатида кўрилишини билдирган.
Сўнгги йилларда ИШИД билан алоқадорлиги иддао қилинган Исроил шимолида яшовчи ўнлаб араб ҳибсга олинган. Сурия ва Ироқдаги жанггарилар орасида йигирмага яқин исроиллик борлиги тахмин қилинади.



