Роттердам сайловида Исломга қарши партия йўқотишга учради

Нидерландиянинг 335 та шаҳар кенгаши аъзолигига ўтказилган сайлов натижалари 23 мартда эълон қилинди.

Роттердам шаҳар кенгаши аъзолиги учун ўтказилган сайловнинг якуний натижасига кўра, Исломга қарши бўлган Геерт Вайлдерз етакчилигидаги ашаддий миллатчи PVV партияси Кенгашдаги битта ўринни бой берган.
Нидерландия кўп миллатли давлат бўлишини ёқлаган DENK партияси вакилларининг шаҳар кенгашидаги ўрни биттага кўпайган.
Якуний натижага кўра, Роттердам шаҳар кенгашида PVV партияси битта ўринга, DENK партияси эса тўрт ўринга эга бўлди.
Nltimes нашрига кўра, PVV партияси айрим шаҳар кенгашларида мавқеини мустаҳкамлаган бўлса, Реттердам ва Ҳаага каби йирик шаҳарларда йўқотишга учраган.

back to top