Депутатлар мусулмонлар жамоатини қўллаб-қувватладилар

Сешанба куни Миннесота мусулмон ҳамжамияти раҳбарлари ўз вакилларини ҳамда бефарқ бўлмаган бошқа инсонларни жамоатнинг долзарб муаммоларини сиёсатчилар билан муҳокама қилиш учун штат Капитолисига юборди.

Миннесотада ҳар йили «Капитолийда мусулмонлар куни» тадбирини ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Учрашувда мусулмон жамоати воизлари ва аъзолари сўзга чиқдилар, кейин эса депутатлар билан турли масалалар бўйича бевосита мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар беради Twin Cities нашри.
Хусусан, ўтган йилга исломофобик ҳужумлар, жумладан, Блумингтондаги Дорул-Форуқ масжидига ҳужум тилга олиниб, Миннесота мусулмонлари ҳамжамияти раҳбари Асад Замон икки депутатни исломофобик руҳдаги чиқишлари учун узр сўрашга чақирди ва бундай чиқишлар исломофобия кайфиятини ҳамда унинг ортидан бўладиган жиноятлар сонини орттириши мумкинлигини айтди. Гап Кэти Лохмер ва Синди Пью номли икки депутат ҳақида. Улар ижтимоий тармоқда исломофоб руҳдаги шарҳлар ёзиб қолдирганларидан сўнг мусулмон ҳамжамияти вакиллари билан учрашишдан бош тортган эдилар. Бундан ташқари, мусулмонлар депутатлар билан диний байрамларни тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар. Бу сафар лойиҳа республикачи депутатлар Род Гамилтон ва Жим Кноблах томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, мусулмонлар депутатларга америкаликлар томонидан ўқотар қуролларнинг назоратсиз ишлатилиши ва сақланиши борасида ўз хавотирларини билдирдилар ҳамда фуқароларнинг бемалол қуролланиши учун имкон бермасликка чақирдилар.

back to top