ЖМЛ раҳбари: Малайзия мўътадилликнинг ёрқин намунасидир
Жаҳон мусулмонлар лигаси (ЖМЛ) Бош котиби Муҳаммад Абдул Карим Ал-Исса, Малайзия кўп миллатли ва кўп маданиятли жамият бўлишига қарамай, миллий уйғунлик борасида дунёга намуна бўла олишини айтди.
ЖМЛнинг Риёд шаҳридаги қароргоҳига ташриф буюрган Малайзия делегацияси аъзолари билан 25 март кунги учрашувда сўзлаган Абдул Карим Ал-Исса Малайзиянинг муваффақияти Ислом динининг ўгитларида тараннум этилган мўътадилликка ҳақиқий ёндашилганини акс эттиради, деди.
“Шубҳасиз, Малайзия мўътадилликнинг ёрқин намунасидир. Малайзия Бош вазири Нажиб Абдураззоқ мамлакатдаги уйғунликка ҳеч бир унсур таҳдид сола олмаслигини таъминлаш учун мўътадилликни жорий этиш ҳақида доно қарорлар қабул қилган. Агар Малайзия мўътадил бўлмаганида ҳозиргидек муваффақиятли давлат бўла олмасди”, - дея қўшимча қилди ЖМЛ раҳбари.
Абдул Карим Ал-Исса мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар биргаликда осойишта, ўзаро ҳурмат ва биргаликда ҳаёт кечиришлари мумкинлигини, бунга Малайзия мисол бўла олишини алоҳида урғулади.



