Исроиллик аскарлар Фаластиндаги мактабга бостириб кирдилар

Исроиллик аскарлар Фаластиндаги мактабга бостириб кирдилар икки мактаб ўқувчиси яраланди.

Исроил ҳарбийларининг Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳри мактабларидан бирига уюштирган рейди давомида икки талаба яраланган.
«Анадолу» агентлиги билан суҳбатда Бурин туманида яшовчи Ҳитам ал Нажжор исмли шахс аскарлар кўчириб келтирилган яҳудийларнинг бир гуруҳи билан мактаб биносига кириб келганини айтди.
Аскарлар мактаб ўқувчиларига қарши пластик ўқлар, кўздан ёш оқизувчи газлар ва шовқинли гранаталардан фойдаланганлар.
Мактаб биноси жойлашган ер майдони Бурин тумани ҳокимияти қарори билан бегона ҳудуд деб белгиланган, шундан сўнг ҳарбийлар таълим муассасаси ҳудудига рейдлар уюштира бошладилар.

back to top