Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонга келди

Ўзбекистонда отоларинголог(лор)лар анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбек-турк отоларингологлар уюшмаси (KBB) ва Яқин Евроосиё отоларингологлар ассоциацияларининг қўшма мажлиси Туркия ҳамкорлик ва мувафиқлаштириш агентлиги (TİKA) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Туркиянинг турли университетларидан 20 та олим иштирок этди. 22 март куни Бухорода ва 24 март куни Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишларда отоларингология соҳасидаги сўнгги янгиликлар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, туркиялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда жарроҳлик амалиётларини ҳам ўтказдилар.
Туркия адолат ва тараққиёт партияси депутати, профессор Жалил Гўчир Тошкентдаги мажлисда Туркияда тиббий хизмат ва имкониятларининг ривожланаётгани ҳамда мамлакатнинг бу соҳадаги салоҳияти ҳақида сўзлаб берди.

back to top