Сербияда имом калтакланди

Шанба куни номаълум шахс томонидан ваҳшийларча калтакланган имом воқеаси Сербия мусулмонларини хавотирга солиб қўйди.

Нови-Пазар шаҳридаги масжиднинг 63 яшар имоми Назир Солиҳович хуфтон намозидан сўнг уйига қайтаётганида номаълум шахс унга ҳужум қилган. Бу ҳақида IslamNews сайти Сербиянинг «Вечерње новости» газетасига таяниб хабар бермоқда. Сербия Ислом иттифоқи ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, зудлик билан воқеани ўрганиш ва жиноятчилар шахсини аниқлашни талаб қилди. Шаҳар шифохонаси шифокори Камол Брнчаниннинг сўзларига кўра, имом қўли, оёғи, боши, юзидан кўплаб жароҳатлар олган, қовурғаси ҳам синган. Ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаяпти.

back to top