Қуддусда Incsos-2018 конгресси якунланди
Шарқий Қуддусдаги Ал-Қудс университетида Ижтимоий фанлар бўйича 2-халқаро конгресс (INCSOS-2018) ўз ниҳоясига етди.
Конгрессда жаҳоннинг 10 мамлакатидан келган 700 га яқин олим иштирок этди.
Конгресс иши 23 март куни Туркия ва Фаластин мадҳиялари билан бошланди.
Анжуман доирасида еттита симпозиум, 30 та давра суҳбати ўтказилди. Тарих, маданият, дин, фалсафа, амалий фанлар, иқтисод, ҳуқуқ, сиёсат, педагогика, тилшунослик ва адабиёт соҳалари бўйича 500 та илмий докладлар эълон қилинди.
Конгресс якунида Туркиянинг олти университети ва Шарқий Қуддусдаги Ал-Қудс университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Конгресс Туркия маданият ва туризм вазирлиги, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ва Юнус Эмро институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.



