Исломофоблар бир кунда учта масжидга ҳужум қилди

Ўтган якшанба куни Германиядаги бирданига учта масжид исломофоблар ҳужумига учради.

Биринчи ҳодиса Кассел шаҳрининг марказий қисмида рўй берди – масжидга эрта тонгда ичига портловчи суюқлик тўлдирилган шишалар отилди. Яхшики, инсонлар орасида қурбонлар бўлмади, аммо турк диаспорасига тегишли бинога зарар етди.
Кузатув камераларидаги ёзувлардан маълум бўлишича, тўрт номаълум шахс Юнус Эмро масжидининг ойналарини синдириб, деворларига ўт қўйган, дея хабар бермоқда The Muslim News.
«Полиция ушбу ҳужумда айбдор бўлганларнинг барини ҳибсга олишини истаймиз. Бундай ҳужумларнинг давом этиши бизда хавотир уйғотмоқда», дея вазиятни шарҳлади масжид имоми Мустафо Коч.
Ўша куни Германиянинг Херне ва Амберг шаҳридаги масжидлар ҳам исломофоблар томонидан таҳқирланган. Ҳар икки масжид Дин ишлари бўйича Туркия-Ислом иттифоқига тегишли (DITIB).
Ҳожи Байрам масжиди деворига номаълум шахслар хоч чизиб, Адольф Гитлерни олқишловчи сўзларни ёзиб кетганлар.
Шунингдек, сўнгги пайтларда Берлин, Франкфурт, Гамбург ва Ахен шаҳарларидаги масжидларга ҳам вандаллар ҳужум қилганлар. Бундай вазиятларда кўпинча полиция ҳеч кимни ҳибсга олмайди.

back to top