Қуръонни таҳқирлаган аёлга нисбатан қидирув эълон қилинди (+Видео)

Канаданинг Миссисога шаҳри полицияси Қуръондан бир саҳифани йиртиб олган ва автомобилнинг ойнак тозалагичи остига қистириб қўйган аёлнинг қилмишларини ўрганмоқда.

Тармоқда тарқалган 10 дақиқалик видеотасвирда ўзини Сандра Соломон деб таништирган аёл Дор ул-Тавҳидий номли исломий марказ олдида турганича бир йилдан бери масжидларни кезиб, Исломнинг «асл юзи» ҳақида сўзлаб юрганини айтади. Шундан кейин Қуръондан бир саҳифани намойишкорона йиртиб олиб, китобни «иблиснома» деб атаганча вароқни ўша ерда турган автомобилнинг ойнак тозалагичи тагига қистириб қўяди. Кейин масжидга айни намоз ўқилаётган пайти яқинлашиб, баланд овозда қичқириб намозни бузмоқчи бўлади.
«Мусулмонлар кенгаши ва масжидлар ушбу воқеани ўрганишда полицияга ҳамкорлик қилмоқдалар ҳамда ушбу жиноят нафрат туфайли содир этилган дея таснифланишини талаб қилмоқдалар», дейилади маҳаллий мусулмонлар ташкилотининг баёнотида. Бу ҳақида IslamNews сайти The Star нашрига таяниб хабар беради.
Полиция ҳодисани ўрганмоқда.

back to top