#DirilişErtuğrul: «Дирилиш. Эртўғрул» бутун дунёга машҳур бўлди

2014 йилда экранларга чиққан «Дирилиш. Эртўғрул» сериали бутун дунё бўйича рекордлар ўрнатишда давом этмоқда.

Реал воқеалар асосига қурилган сериал муҳокамалари #DirilişErtuğrul ҳештеги орқали ижтимоий тармоқларда иккинчи ўринга чиқди. Ҳештег бир неча соат давомида Twitter да энг кўп қўлланилди. Бу ҳафта сериалнинг янги серияларни томоша қилган томошабинлар сони жаҳон рекорди дея қайд этилди. Шу тариқа «Дирилиш. Эртўғрул» сайёрамиздаги энг яхши сериаллар қаторига кўтарилди.
Сериал сценарийнавис Меҳмет Бўзбоғ ва режиссёр Метин Гунейнинг меҳнати маҳсулидир. Суратга олиш ишлари Туркиядаги Риве вилояти Бойкўзи қишлоғида амалга оширилмоқда. Сериалда Усмонли империясининг асосчиси Усмон I нинг отаси Эртўғрўл ҳақида ҳикоя қилинади. Намойиш ҳуқуқи TRT1 каналига тегишли. Сериалнинг қисмлари ҳафтада бир марта чиқади. Ушбу ҳафта сериалнинг янги қисми намойиш қилинади.

back to top