Америкада яна бир масжид қурилишига рухсат берилди

АҚШнинг Сент-Луисидаги мусулмон жамоати янги масжидни қуриш учун рухсат олди.

Қурилажак масжид ҳақидаги якуний қарор бир йиллик музокаралар ва баҳс-мунозаралардан сўнг қабул қилинди – маҳаллий аҳоли орасида масжид лойиҳасига қаршилар бор эди.
Мусулмонлар жамоати ўз тасарруфида бўлган бўш ер майдонига бир қаватли масжид биносини барпо этишга изн сўради, дея хабар беради Fox2now.
Миссури штатидаги Америка-Исломий Алоқалар Кенгаши (CAIR) вакили Файзан Саиднинг айтишича, «Ҳар куни бинонинг қурилиши масаласи инсонлар ҳаётига у ёки бу даражада таъсир ўтказди. Ҳозирда ҳам мамлакат бўйлаб исломий марказларни қуриш таклиф этилмоқда, аммо маҳаллий аҳоли уларнинг қурилишига тўсқинлик қилмоқда».
Масжид қурилишига қарши бўлган фуқаро Шон Твоми ҳудудни режалаштириш бўйича йиғилишда бино ҳудуднинг «тарихий дизайн стандартларига» жавоб бермайди ва хавфли объектдир деган.
Исломофоб фуқароларнинг қаршилигига қарамай, Кенгаш қурилишга рухсат бериш ҳақида қарор чиқарди.
Масжид қурилиши қиймати тахминан 1 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда.

back to top