Саудия Арабистонида қуёш энергияси соҳасида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

Саудия ҳукумати мамлакатдаги энг йирик қуёш энергияси лойиҳасини амалга ошириш ниятида, дея хабар беради «Интерфакс».

Кенг кўламли лойиҳанинг ишга туширилиши  ҳақида Саудия Арабистони қироллигининг суверен фонди ва Япониянинг SoftBank Group Corp компанияси томонидан эълон қилинди, дея хабар беради CNBC. Илк даврда лойиҳага ҳамкорликдаги Vision Fund  дан миллиард доллар маблағ ажратилади. Келгусида инвестициялар ҳажмини 200 миллиардга етказиш режалаштирилмоқда. 2030 йилга қадар қуёш батареялари паркининг ишлаб чиқариш қуввати тахминан 200 ГВтни ташкил этиши режалаштирилмоқда. SoftBank Group Corp бош директори Масаёши Сонг лойиҳанинг биринчи босқичи бу йил қуёш панелларини ўрнатиш билан бошланишини эълон қилди. Аввалига чет элдан панеллар сотиб олинади, кейинчалик уларни Саудия Арабистонида ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Қуёш панеллари бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилиши тахмин қилиняпти.

back to top