Суданда номаълум шахс намозхонларга пичоқ билан ҳужум қилди: қурбонлар бор
Суданнинг чекка Эритрея штати Касала шаҳридаги масжидлардан бирида хуфтон намози вақти номаълум шахс намозхонларга пичоқ билан ҳужум қилди.
Ҳужум натижасида уч киши ҳалок бўлди, бир нечтаси жароҳатланди. Гувоҳларнинг айтишича, аввал ҳужумчи мусулмонларга мурожаат қилишга уриниб кўрган, аммо намоз ўқиётган одамлар унинг сўзларига жавоб бермаганлар. Шунда у пичоқ билан уларга ҳужум қилган. Мусулмонларнинг қотилни зарарсизлантиришдан ўзга чоралари қолмади, бу ишни полиция келгунича амалга оширдилар. Террорист гуруҳлардан ҳеч бири ҳозирча ҳужум жавобгарлигини ўз зиммасига олмаган. Тажовузкорнинг кимлиги аниқланмоқда.
Islam-today



