Суриялик депутат Асадга панд берди
Сурия президенти Башар Асад тарафдорлари мамлакат парламенти аъзоси Муҳаммад Кабандни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этиш ва жавобгарликка тортишни талаб қилмоқдалар.
Бунга Шарқий Ғутада рўй берган ичимлик суви тақчиллиги билан боғлиқ жанжал сабаб бўлди, дея хабар беради Euronews. Араб ижтимоий тармоқларида Сурия ҳукумати вакиллари фақат Башар Асадни қўллаб қувватлаган Шарқий Ғуталикларга ичимлик суви тарқатаётгани акс этган видео тарқалди. Ведеотасвирда депутат Муҳаммад Кабанднинг сув солинган шишани қўлга киритмоқчи бўлганлар Башар Асадга узоқ умр тилашини талаб қилаётгани кўринади. Кейин депутат одамлардан кўп марта «Президентингиз ким?» деб сўрайди. Атрофдагилар дарҳол Башар Асад номини айтадилар. Ўша ерда турган ҳарбий кийимдаги эркак «Биз президентимиз учун жонимизни беришга тайёрмиз» дейди.
Депутатнинг бу ўзбошимчалиги мухолифатнинг Башар Асадга нисбатан янги танқидлари учун асос бўлди. Муҳаммад Кабанд қилмишлари учун жазо оладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
IslamNews



