Британиянинг Йорк шаҳри масжиди очиқ эшиклар кунини ўтказади

Британиянинг Йорк шаҳридаги масжид 3 апрел куни маҳаллий аҳоли учун ўз эшикларини очади.

“Жамоамиз куни” номи остида маҳаллий вақт билан соат 11дан 17гача давом этадиган мазкур табирда маҳаллий аҳоли масжид билан танишади. Меҳмонларларга Ислом дини тўғрисида маълумотлар берилади.
“Мақсадимиз бирдамлик ва ҳаммамиз бир жамоа аъзолари эканимизни намойиш қилишдан иборат”, - дейди масжиднинг молия ишлари учун мутасаддиси бўлган Файзал Муҳаммадбаққас.
“Биз масжидга келган ҳамма меҳмонни мамнуният билан қарши оламиз ва улар сўраган ҳамма саволларига жавоб берамиз”, - дея сўзига қўшимча қилди Йорк масжиди ходими.
Бу Британия масжидида маҳаллий аҳоли учун ўтказилаётган биринчи тадбир эмас. 18 феврал куни Британиянинг 200 дан ортиқ масжидлари бошқа диндагилар, ҳатто динсизлар учун ҳам ўз эшикларини очган эди.

back to top